Аниқланишича, мазкур электр энергияcи 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Хусусан, ушбу тадбиркорлик субъектига тегишли меҳмонхонада яширинча ўрнатилган ўчиргич орқали электр ҳисоблаш тизимига ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлган. Натижада истеъмолчига 16,9 млн kW⋅соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 7,6 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Маълумот ўрнида, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.