Улар «Тошкент-Қувайт-Мадина» йўналиши бўйича авиачипталар олишида ёрдам беришни ваъда қилган.
Яккасарой туманида Ж.Р. ва бошқалар «И.Т.» ва «Т.А.» МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу МЧЖлар томонидан 50 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш учун «Тошкент-Қувайт-Мадина» йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишга ёрдам бериш эвазига олдиндан тўлов сифатида жами 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.