Рейслар ҳафтасига 4 маротаба мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
Унга кўра, Airbus A320neo самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
«Авиакомпания 2022 йил сентябридан Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича Бокуга техник қўниш билан йўловчи рейсларини амалга оширмоқда. Ушбу рейслар 2023 йилнинг 24 мартигача амалга оширилади, шундан сўнг авиаташувчи янги парвозлар жадвалига ўтади», — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Flynas беш йил давомида World Travel Award ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг етакчи арзон авиакомпанияси деб топилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.