Уларни қуриш жараёнида ҳам кўп қаватли, ҳам ерости автотураргоҳлар ташкил этиш мажбурий талабга айланади.
Бунда, уй-жой ҳамда ижтимоий ва савдо объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда автотранспорт воситаларининг тураргоҳлари, шу жумладан, кўп қаватли ва ерости автотураргоҳлар мажбурий равишда барпо этилади.
Давлат бюджети ҳисобидан 32 минг фуқарога ипотека кредити ажратиш, шунингдек, 11 минг фуқарога дастлабки тўлов ва фоизлар тўловининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши назарда тутилади.
Бундан ташқари, уй-жойга эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида “Менинг биринчи уйим” дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.
Президент Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг устав капиталини 100 миллион долларга ошириш бўйича ҳам топшириқ берди. бШу билан бирга, ипотека облигацияларини жойлаштириш орқали жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурслар сифатида банкларга жойлаштирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.