Чегирмалар 18 мартдан 22 мартгача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун амал қилади.
Чегирма шартлари қуйидагича:
— Чегирмаларни бирлаштириш (болаларники бундан мустасно) тақиқланади;
— Юқоридаги чегирмалар 2 ёшгача бўлган болалар учун (INF) амал қилмайди;
— 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 25 фоиз болалар чегирмасига қўшимча равишда 21 фоиз чегирма тақдим этилади;
— Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25 фоиз чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади;
— Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, шунингдек, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.