Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 28 февраль куни соат 11:30 да «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 28-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Н.Б ҳамда «Автосантранс-сервис» МЧЖга қарашли Isuzu русумли KCA бўлган 155-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси М.М томонидан содир этилгани аниқланган.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганликлари учун ҳайдовчи Н.Б ва М.Мга нисбатан, Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан МжтКнинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.