ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилишни бошлайди

ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилишни бошлайди

Мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилади.

Болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалганидан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, сўнгги 5 йил ичида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати кузатилмаган бўлса ҳам пойтахтда болалар хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қарор қилинди.

Эндиликда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб мактаблардаги вазиятни назорат қилиб боради, патруль пост хизмати ходимлари эса мактаблар атрофида, айниқса, қоронғу кўчаларда патруллик қилади.

Бундан ташқари, ота-оналар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан доимо алоқада бўлиши учун мактабдаги барча Telegram гуруҳларига мактабларда фаолият юритувчи психолог инспекторлар қўшилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.