Улар ЙПХ ходимининг махсус кийимини ноқонуний кийиб, видеони Instagram'га жойлаштирган.
Ўрганишлар давомида ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаролар Шаҳрисабз шаҳар ва Наврўз туманида яшаши маълум бўлган.
«Сохта «ГАИ» ҳақида видеоролик тайёрлаб, Instagram'га жойладик. Формани чала кийганимиз учун ИИО ички тартиб интизомларини бузганимиз учун пушаймонман. Бу иш қайта такрорланмайди деб ваъда бераман», дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
Мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилган.
Унга кўра, фуқаролар М.Н ва Х.С.га МжтКнинг 34 ва 183-моддасига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.