Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси, Яшнобод туманидаги ҳудудларда эса газ таъминоти вақтинча ўчирилади.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудидаги юқори кучланишли электр қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида Юнусобод туманидаги куйидаги манзилларда электр энергияси соат 08:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади:
— 4-мавзе «Адолат» МФЙ;
— 5-мавзе «Қўшчинор» ва «Биллур» МФЙлари;
— 8-мавзенинг «Нурмакон» ва «Мингчинор» МФЙлари;
— 9-мавзе «Собиробод» МФЙ, «Исломобод» МФЙнинг Исломобод кўчалари ва «Адолат» МФЙлари;
— 11-мавзе «Сторй Центр»;
— 12-мавзе «Барҳаёт», МФЙ ва «Мега Планет» кўнгилочар савдо маркази;
— 14-мавзе «Юнусота» МФЙ;
— 15-мавзе «А.Дониш» МФЙ;
— 16-мавзе «Ҳалқобоғ» МФЙ;
— 17-мавзе «Қадрдон» МФЙ ва Промзона;
— 19-мавзе «Юртобод» МФЙлари ҳамда «Шаҳристон» МФЙнинг Шахристон кўчаси, «Отчопар 1» МФЙнинг О.Зокироров ва А.Темур кўчалари.
Шунингдек, Яшнобод тумани «Катта Қўйлиқ» МФЙнинг кириш қисмидаги ўрта босимли газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш сабаб 2 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар туманнинг қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
— 12 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 200 та аҳоли хонадонлари;
— Корзинка 1 та;
— Хусусий клиника 1 та;
— 29-поликлиника 1 та;
— Нонвойхона 4 та;
— Кафе 2 та.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.