«Тошкент-Самара» йўналишида йўловчи ташувчи поездлар ишга туширилади

«Тошкент-Самара» йўналишида йўловчи ташувчи поездлар ишга туширилади

Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ хабар берди.

Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланиши бошланади. 5/6-сонли ушбу йўналиш поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да Тошкент «Марказий» темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия Федерациясининг «Самара» темир йўл вокзалига етиб боради.

Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, Тошкент «Марказий» вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.

Маълумот учун, Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2271 километрни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.