Аниқланишича, вояга етмаган қизни фоҳишалик қилишга ундаган қизнинг ўзи 19 ёшда.
Маълум қилинишича, Бухоро тумани Саховат маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган Н.М. исмли аёл Когон тумани Туткунда қишлоғида яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга жалб қилган. У бунинг учун ҳолда сифатида келган фуқародан 1,1 млн сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.