Бугун чиқарилган апеллация судининг ажримига мувофиқ, унга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳукмга ўзгартирилди.
Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 2 март куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчи С. Раҳмонқуловнинг ҳимоячиси томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди. https://t.me/toshkentshaharsudlari/5730
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримига мувофиқ биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, С. Раҳмонқуловга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартлига ўзгартирилиб, 2 йил синов муддати белгиланди ва у суд залида қамоқдан озод қилинган.
Шунингдек, унинг 7 ой 9 кун қамоқда сақланганлиги инобатга олиниб, асосий жазодан чегириб ташланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.