Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройи ёнида тўпланган 50 га яқин ўсмир ИИБга олиб кетилди

Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройи ёнида тўпланган 50 га яқин ўсмир ИИБга олиб кетилди

Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, вояга етмаган болаларнинг ҳибсга олиниши сабабларини тушунтирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 5 март куни Тошкент шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбони яқинида 50 нафарга яқин ўсмирлар йиғилгани ва ИИО ходимлари томонидан улар «Рёдан» субмаданияти аъзолари сифатида гумон қилиб, автобусда олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

Таъкидланишича, ички ишлар органларига ушбу ҳаракат ташкилотчилари мамлакатдан ташқарида жойлашган бузғунчи кучлар экани, уларнинг мақсади миллий, ирқий, этник ва диний адоватни, шунингдек, тартибсизликлар, зўравонликни тарғиб қилиш эканлиги ҳақида маълумотлар келиб тушган.

Жорий йилнинг 5 март куни жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан профилактика тадбирлари ўтказилиб, ота-оналар ва ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлар ўтказилган.

Вазирликнинг ёзишича, ижтимоий тармоқларда «Салом, бугун соат 18:00 да бутун форумни бузамиз. Биз тиш-тирно-имизгача пневматик, совуқ ва жанговар қуроллар билан қуролланамиз», деган шиорда, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатларини обрўсизлантиришга уринишлар билан аноним фойдаланувчиларнинг видеолари тарқатилган.

Текширув давомида 9 нафар вояга етмаганлар ижтимоий тармоқлардаги «Рёдан» каналларига обуна бўлганлиги аниқланди. Қайд этилишича, барча вояга етмаганлар бир кунда уйларига кетишган, ҳеч ким процессуал тартибда ушланмаган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан оммавий тартибсизликлар, диний, миллий ва этник адоватни тарғиб қилувчи хабарлар тарқатган шахслар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ ота-оналарни «Рёдан» тажовузкор ҳаракатларга бошловчи ҳаракат эканлигини эслатиб, фарзандлари ҳаракатга қўшилмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.