Андижондаги кўп қаватли уйларда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Андижондаги кўп қаватли уйларда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Вилоят ҳокими Шуҳратдек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди.

Аввалроқ, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабар бергандик. Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Андижон шаҳар биринчи кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиққанлиги аниқланиб, ўт ўчириш гуруҳи томонидан ҳолат бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғинга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёғин 50 дақиқада бартараф этилган.

Ёнғин натижасида уйнинг таҳминан 250 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Томни 300 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Етказилган моддий зарар ва ёнғиннинг сабаби ўрганилмоқда. Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.