Самарқандда синфхонадаги синиқ доска янгисига алмаштирилди

Самарқандда синфхонадаги синиқ доска янгисига алмаштирилди

Аввалроқ, мактаб синфхонасида ўқувчилар яроқсиз ҳолга келган доскадан фойдаланишаётгани ҳақида сурат тарқалганди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг хабар қилишича, мазкур сурат Булунғур тумани «Чўянтепа» МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда олинган. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борган.

Дарз кетган доска сурати мактабнинг физика фани ўқитувчиси томонидан 3-март куни муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб ўқитувчилари гуруҳига юборилган.

Айни дамда мактабдаги яроқсиз доска янгисига алмаштирилган ва синфда ҳам кичик таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Самарқандда синфхонадаги синиқ доска янгисига алмаштирилди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.