Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси ўзини икки ўринбосари, Чилонзор ва Юнусобод тумани ҳокимларини жазолади.
Унга кўра,
— Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шакиров Хотамбек Анварович;
— Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Рахимджанов Шохрух Ғайрат ўғли;
— Чилонзор тумани ҳокими Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли;
— Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевич;
— “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК бош директори Раззоқов Ахад Анваровичларга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.