Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди — видео

Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди — видео

Бундан 17 йил аввал ишлаб чиқарилган машинанинг электр симининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.

Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча, 6 март куни соат 20:28 да Пахтаобод тумани “Юқори” МФЙда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Matiz'да ёнғин содир бўлган.

ФВБ қутқарувчилари ёнғин содир бўлган жойга соат 20:35 да етиб бориб, 20:38 да ўчиришган. Аниқланишича, ёнғин 2006 йилда ишлаб чиқарилган автомобилнинг электр симини қисқа туташуви натижасида содир бўлган.

Айни пайтда ёғин натижасида келиб чиққан зарар аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.