Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов мавзу юзасидан ҳисобот бериб, Қўмитанинг яқин режалари хусусида тўхталиб ўтди.
Ойбек Омилович даставвал, ўтган йили бўлиб ўтган Пекин 2022 қишки Олимпия ўйинлари, Владивосток 2022 Осиё болалари ўйинлари, Конья 2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки, унда спортчиларимиз қайд этган натижа хусусида гапирди.
Шундан сўнг, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда терма жамоаларнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларидаги иштирокини таъминлаш, Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи ва Олимпизмнинг эзгу ғоялари тарғиботини янада кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Манба: @OlympicUz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.