ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото

ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади

Ўзбекистон миқиёсида ўтказилган тадбирлар натижасида 300 га яқин шахслар жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакат миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.

ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
Қайд этилишича, гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келаётган шахслар ва жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида жами 653 та махсус тадбирлар ўтказилган.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласидан олинган 287 минг 460 АҚШ доллари ва 569 миллион сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
Қўзғатилган 222 та жиноят ишлари доирасида 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 357 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 231 нафари расмий огоҳлантирилди.

Шунингдек, кенг кўламли тадбирлари доирасида 175 та “тиғ”, 58 та “бита”, 24 та “кастет” ва 77 та қурол олинди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото
ДХХ кенг кўламли тадбир ўтказиб, 112 кг гиёҳвандлик воситалари аниқлади — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.