20 ёшли ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши сабаб машина қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг ер тўласига тушиб кетди.
Натижада, йўлнинг ўнг томонида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг очиқ турган ер тўласига тушиб кетиб, ҳаракатдан тўхтаган.
Қайд этилишича, автомашина ҳайдовчиси енгил тан жароҳат олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам автомашинаси чақирилиб ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб уйига боришга рухсат берилган.
Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.