Кеча Сирдарёда 3 эгизак дунёга келди

Кеча Сирдарёда 3 эгизак дунёга келди

Айни пайтда она ва болаларнинг саломатлиги қониқарли ҳолатда.

Кеча, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 3 эгизак дунёга келди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

«Ўттиз беш ёшни қаршилаган Мақсудахон бир йўла уч эгизак қизалоқ — Фотимахон 2,2 кг, Зуҳрахон 2,5 кг, Заҳрохонни 2,2 кг вазн билан дунёга келтирди», — дейилади хабарда.

Айни пайтда она ва чақлоқларнинг саломатлиги яхши. Мутахассислар назорати остида парвариш жараёни давом эттирилмоқда. Эгизаклар ўз уйига қайтгач, 3 эгизакни онаси жами олти нафар фарзанд тарбияси билан шуғуллана бошлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.