Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини каналга ташлади

Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини каналга ташлади

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли талаба қиз Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.