Андижон вилояти ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа бугун, 10 март куни соат 10:00 да Шаҳрихон туманида содир бўлган. Мазкур туманнинг «Муллавой» МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л. укасининг фарзанди 2010 йилда туғилган жияни А.Х.ни фуқаро М.С билан урушганлигидан хабар топиб, М.С ишлайдиган савдо дўконига борган. Натижада, унинг юзи ва танасининг турли қисмларига тан жароҳатлар етказган.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.