Қаршида 24 дона дарахтларни кесиб юборган фуқарога 3 млн сўм жарима солинди

Қаршида 24 дона дарахтларни кесиб юборган фуқарога 3 млн сўм жарима солинди

Мазкур фуқаронинг табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Қарши шаҳар «А.Навоий» МФЙ Гулмачит кўчасида яшовчи О. В. томонидан содир этилган бўлиб, фуқаро ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсат олмасдан ўзбошимча тарзда 22 дона «Эльдор» қарағайи ҳамда 2 дона «Терак» дарахтларини кесган.

Қаршида 24 дона дарахтларни кесиб юборган фуқарога 3 млн сўм жарима солинди
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 3 млн жарима қўлланилди. Табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.