Аввалроқ, Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.