Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 14 март куни бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ва Конституциявий суднинг 2023 йил 13 мартдаги қарорларини инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон референдумини ўтказиш ҳақидаги масала Олий Мажлис Сенатида ҳам кўриб чиқилиши керак.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатининг 2023 йил 14 март куни бўлиб ўтадиган ўттиз саккизинчи ялпи мажлисида ушбу масала муҳокама қилинади.
Ялпи мажлисда сенаторлар, Ҳукумат аъзолари, давлат органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.