«Ҳумо» финал ўйинлари учун NHL хоккейчисини ижарага олди

«Ҳумо» финал ўйинлари учун NHL хоккейчисини ижарага олди

«Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон чемпионатининг финал ўйинлари серияси учун Миллий хоккей лигаси аъзоси ҳисобланган «Лос-Анжелес Кингс» клуби ҳужумчиси Артур Калиевни ижарага олди.

Ўнг қанот ҳужумчиси Артур Калиев 2001 йил 26 июнда Тошкентда туғилган. МХЛ — 2019 драфтида «Лос-Анжелес» томонидан иккинчи босқичда 33-рақам остида танланди.

Бўйи 188 см, вазни 95 кг. Жорий мавсумда МХЛда у 49 та ўйин ўтказди ва 10 дақиқа жаримасига қарамай, 25 (11 + 14) очко тўплади.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳумо» Қозоғистон чемпионати финал босқичида финал йўлланмасини қўлга киритган. Жамоамиз ушбу босқичда Астананинг «Номад» клубига қарши чемпионлик учун ўйинлар сериясида иштирок этади. Дастлабки учрашувлар 2 ва 3 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Манба: hchumo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.