Ўзбекистон Конституциявий суди янги конституция бўйича референдумни қонуний деб топди.
Конституциявий суднинг қайд этилишича, Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган.
«Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади», дейди Конституциявий суд раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси қабул қилинганди. Шунингдек, умумхалқ референдумини ўтказиш санасини 2023 йил 30 апрель қилиб белгиланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.