Бунга қиз ўгай отаси билан уришиб қолганлиги сабаб бўлган.
Аниқланишича, 14 ёшли қиз Д.К. (мактаб ўқувчиси) ўгай отаси билан ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида Фарғона шаҳрининг «Тарона» кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ва у ердан пастга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва ФВВ ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.