Судланувчи итлар фақат ўзининг истеъмоли учун сўйилганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан аниқланиб, воқеа юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум бўлишича, туманнинг А.Яссавий маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро, В.Х. ўзининг яшаш хонадонида 25 дона, итларни санитария қоидаларига зид равишда сақлаганлиги ва уларни сўйиб келаётганлиги аниқланган.
Бугун, 11 март куни ушбу ҳолат юзасидан суд мажлиси ўтказилди. Унга кўра, фуқаро Б.Х.га 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.