Суд вайнерлардан бири ИИО ходимининг хизмат формасини ноқонуний кийган деб топди.
“Ўзим вайнерман, одамларга кулгили қисқа видеоларни улашиш бўйича ишлайман. Ҳозирги видеомизни ҳам Россия каналларида кўрганман ва таржима қилиб, ўзимизда чиқардим. Бундан мақсад орган ходимларининг устидан кулиш эмас, одамларга соф кулги улашиш эди”, дейди айбланувчи.
Суд қарори билан вайнерлардан бири МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 209-1-моддаси (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан айбдор деб топилиб, унга 15 сутка, шеригига эса 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.