Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси қандай амалга оширилиши ҳақида гапирди.
Ҳозирги Тошкент 43 минг гектар худудни эгаллайди. «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасида қўшимча 20 минг гектарда 1 миллион аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.
Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади.
Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади. Босқичма-босқич давлат идоралари ҳам Янги Тошкентга кўчиб боради. Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.