Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг жамоа илк бор видео ишлаб, обуначиларига тақдим қилди.
«Ўғлим битта деб юрардим, мана шунча ўғлим бор экан. Мен ҳамиша сизлар учун дуодаман. Ишингларни умуман тўхтатманглар. Фарҳод бор вақтдан ҳам яхшироқ ишлайсизлар деб умид қиламан. Бундан ҳам каттароқ муваффақиятлар кутаман», - дейди марҳумнинг онаси.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Mittivine жамоаси етакчиси Фарҳод Маннопов вафот этганди. Шундан сўнг, жамоа ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганди. Ижтимоий тармоқларда блогерлар бутунлай вайн соҳасидан кетгани хақида ҳам хабарлар тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.