Рейтингга Ўзбекистон маълумотлари Тошкент шаҳридаги кузатувлар асосида киритилган.
Таъкидланишича, шу билан бирга, ПМ 2,5 нинг йиллик консентрацияси меъёрдан 6,7 баравар ошиб кетганини кўрсатади (ЖССТ томонидан белгиланган меъёр 5 мкг / м3).
Маълум қилинишича, рейтингда 20-ўрин Тошкент шаҳридаги кузатув станцияси маълумотлари асосида берилган.
Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Тожикистон рейтингда биздан юқорироқ.
Қозоғистоннинг бешта шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ЖССТ томонидан белгиланган меъёрдан паст.
Рейтингга кўра, энг тоза ҳаво Австралия, Янги Зеландия, Гренада, Финляндия, Эстония ва Исландияда қайд этилган.
Қайд этилишича, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар – АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва бошқалар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда илғор технологиялардан фойдаланаётгани, шунингдек, техник регламент ҳужжатларининг юқори ўрни туфайли рейтингнинг қуйи поғонасидан жой олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.