Бугун Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилиши сабаб қатор кўчалар вақтинча ёпилади— рўйхат

Бугун Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилиши сабаб қатор кўчалар вақтинча ёпилади— рўйхат

Ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланиш сўралмоқда.

Бугун, 18 март куни «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида Отлиқ кавалерия паради ўтказилади.

Шу муносабат билан соат 17:00дан 18:00га қадар бир неча кўчалар қисман ёпилади,- дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

—«Ўзбекистон меҳмонхонаси» автотураргоҳидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;

— Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;

— Амир Темур шоҳ кўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан «Hyatt Regency» меҳмонхонаси автотураргоҳигача.

Ҳайдовчиларга эса айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.