Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

1 апрелдан педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

«Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Аввалроқ, 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлган олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.