60 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланган собиқ ҳоким Жамшид Фозилов уй қамоғига олинган эди.
У ўзининг бир ўринбосари, ҳокимлик юрисконсульти ва яна бир нечта мансабдорлар билан жиноий тил бириктириб, давлат манфаатига 60 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Олий суд Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши жорий йилнинг 10 март куни ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилган.
Ж.Ф. ЖКнинг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга кўра, ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш)га асосан 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.