Ўзбекистонга электромобиллар импорти уч баравардан кўпроққа ошди

Ўзбекистонга электромобиллар импорти уч баравардан кўпроққа ошди

Сўнгги икки ой ичида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 562 тага кўп электромобиль импорт қилинган бўлиб, Хитой автомобилларига талаб ортган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатлардан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобиль импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 бараварга ошган.

Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар қуйидагилар:

— Хитой – 705 та;
— Гонконг – 56 та;
— Германия – 15 та;
— БАА – 5 та;
— Корея – 2 та.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.