Андижондаги хусусий боғчада 2 ёшли бола калтакланди

Андижондаги хусусий боғчада 2 ёшли бола калтакланди

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, мазкур боғча ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги хусусий боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси Aхборот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ушбу ҳолат бошқарма томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Андижон шаҳар «Ўзбекистон» маҳалласи Ўзбекистон тор кўчасида яшовчи фуқаро М.Н. томонидан ноқонуний ташкил қилинган хусусий МТТда юз берган.

Ўрганишлар давомида Мактабгача таълим вазирлиги билан фуқаро М.Н. ўртасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш бўйича икки томонлама битим тузилмагани маълум бўлган. Қолаверса, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг рўйхатида ҳам мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу сабабли қўштирноқ ичидаги хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига чек қўйилган.

Андижон шаҳар МТБ томонидан ушбу ҳодиса бўйича тегишли ташкилотларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун маълумотлар тақдим қилинди,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.