Энди Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшовчи айрим фуқаролар темир йўл ва авиачипталарни 50 фоизлик чегирма билан олади

Энди Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшовчи айрим фуқаролар темир йўл ва авиачипталарни 50 фоизлик чегирма билан олади

Тартиб шу йил 15 сентябрдан кучга киради. Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Қорақалпоғистонда ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш йўналиши доирасида 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади.

Бунда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.