Тошкентда ММА жангчиси ўз аёли ва ўғлини нега дўппослагани маълум бўлди

Тошкентда ММА жангчиси ўз аёли ва ўғлини нега дўппослагани маълум бўлди

Мазкур оила яшайдиган маҳалла раиси ҳодиса юзасидан янги тафсилотларни очиқлади.

Аввалроқ, Тошкентда спортчи ўз аёли ва ўғлини калтаклагани ҳақида хабар бергандик. Мазкур оила яшайдиган маҳалла раиси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Унинг айтишича, улар бу маҳаллага 3 йил аввал кўчиб келган. Ушбу вақт ичида оилада кўп маротаба жанжаллар келиб чиққан. 5-6 марта ҳимоя ордери ҳам берилган. Бироқ аёл ҳар гал аризасини қайтариб олган.

«Эр-хотин бир-бирини яхши кўради. Можаролар асосан рашк сабаб юзага келади. Сўнгги жанжал содир бўлган куни аёл 3 ёшли қизини олиб, онасининг уйига кетиб қолган. Онасидан ота боласини нега урганини сўрасак, машғулотлар вақтида яхши машқ қилмагани сабабли урганини айтди», — дейди у.

Маҳалла раиси боланинг аёвсиз калтакланганига ҳайрон қолганини айтган. Чунки, эркак аслида меҳрибон ота бўлиб, фарзандларини жуда яхши кўрган. Илгари у бундай ҳаракат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.