HI-TECH BANK хусусий тижорат банки банкрот деб эълон қилинди

HI-TECH BANK хусусий тижорат банки банкрот деб эълон қилинди

Марказий банк HI-TECH BANK банкини банкрот бўлганлиги юзасидан баёнот берди.

Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, 2023 йил 17 мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг HI-TECH BANK хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан HI-TECH BANK хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатди ҳамда суд томонидан М.Гизатулин тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банк HI-TECH BANK банкидан лицензия чақириб олгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.