Тошкентда бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади — харита

Тошкентда бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади — харита

Амир Темур таваллуди муносабати билан ўтказилаётган югуриш мусобақаси сабаб айрим кўчаларда автомобиль ҳаракати чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 апрель — соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Темурбеклар мактаби» ҳамда «Ёш чегарачи» академик лицейлари ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли, жорий йилнинг 2 апрель куни қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракат чекланади:

соат 07:00 дан 08:00 гача

— Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;

08:00 дан 12:00 гача

— Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;

08:00 дан 12:00 гача

— Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.