Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади

Ҳайвонот боғига кириш чиптасининг нархи ошишининг сабаби, жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ.

Жорий йил 1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи ахборот хизмати.

«Ошиб бораётган нархлар сабаб, буларнинг барчаси катта харажатларни талаб қилади. Шу сабаб биз узоқ ўйланишлардан сўнг кириш чипталари нархини бироз кўтаришга қарор қилдик. Бу қарор, шунингдек, жониворлар озуқаси нархининг ошиши билан ҳам боғлиқ», — дейилади хабарда.

Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик бўлган болалар учун кириш бепул. Хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун кириш чипта нархи 20 минг сўм. 16 ёшдан катталар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.