Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9 та вилоятда 2-4 апрелда сел келиш хавфидан огоҳлантирди.

Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 2-4 апрель кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.

Қайд этилишича, шу кунларда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудлардаги баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.

Қуйидаги ҳудудларда яшовчилар сел хавфидан огоҳлантирилмоқда:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.