Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди.
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат зудлик билан ҳокимлик, туман ФВБ қутқарувчилари ва Тошкент шаҳар ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганилган.
Хонадон эгаларига ва уйнинг ички қисмига ҳеч қандай зарар етмаган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан инструментал техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.Бу ҳақида кейинроқ тўлиқроқ маълумот берилиши маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.