Жиноий гуруҳ аъзолари махсус масофавий пульт ёрдамида бир нечта автомобиллардан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлашга улгуришган.
Аниқланишича, улар жорий йилнинг 9 март куни Чилонзор туманидаги масжид олдида турган Lacetti'нинг эшикларини мазкур пульт ёрдамида очиб, автомобиль салонидан 307,5 миллион сўм пулни ўғирлаб кетишган.
Жиноий гуруҳ аъзолари уч кишидан ташкил топган. Улар аввал ҳам судланиб, қамалиб чиқишган.
Суриштирувлар давомида бу гуруҳ томонидан Тошкентда яна бошқа автомобиллардан ҳам пул ва қимматбаҳо буюмлар ўғирлангани аниқланган. Ҳозирда 219 млн 100 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатидан олинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 160-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.