Андижонда сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млнга пуллаётган шахслар ушланди

Андижонда сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млнга пуллаётган шахслар ушланди

Келтирилишича, 5 нафар шахс тез фурсатларда бойиб кетишни кўзлаб, бу ишга қўл уришган.

Андижонда пулларни сохталаштириб, тез фурсатда бойиб кетишни кўзлаган «шоввоз»лар қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган рейд тадбири давомида 5 нафар шахс сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млн сўмга алмаштираётганда қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.