Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хизмат текшируви бошлади.
Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 4 апрель куни мазкур институт талаба қизлари вазирликнинг расмий телеграм ботига мурожаат қилган.
Вазирлик Ахборот хизмати шикоят қилган қиз билан суҳбатлашгач, вазирликнинг Фарғона ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан Қўқон педагогика институтига бориб, вазият ўрганилган. Ўрганиш натижасида қизларнинг хонасига ҳақиқатдан ҳам видеокамера ўрнатилгани аниқланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини ва айбдор шахслар аниқлангач, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.