Прокуратура берган маълумотга кўра, бола ариққа сел келиши оқибатида оқиб кетган.
Маълум қилинишча, бугун, 3 апрель куни соат тахминан 11:00 да Ургут тумани «Истиқлол» маҳалласидаги хонадон ёнидан оқиб ўтувчи ариқ сел оқибатида тошиб кетган. Натижада, тумандаги «Гулистон» МФЙда 2020 йилда туғилган А.А.нинг мурдаси ариқ четига чиқиб қолган ҳолатда топилган.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.